Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
буйруғи
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 29-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1988-3]
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 29-банди иккинчи хатбошисидаги «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 ноябрь,
20-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1988-3/0269-сон)