Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1889-3]
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 ноябрь,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 7-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 21-банддан «, шунингдек уларсиз апелляция тўлиқ ва объектив кўрилиши мумкин бўлмаган бошқа масалалар ҳал қилинмагунга қадар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Апелляция кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан беш иш куни ичида апелляция ёки ариза берган шахсга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади ҳамда Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1889-3/0271-сон)