[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Интеллектуал мулк. Фуқаролик муомаласи қатнашчиларини индивидуаллаштириш воситалари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1889-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 22-23-сон, 236-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор в.б. З. ГИЯСОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 15 апрель,
66-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари (учта аъзодан кам бўлмаган) ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади. Кенгаш таркибига Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари ҳамда мустақил олимлар ва мутахассислар киради».
2. 30-бандда «раислик қилувчининг» деган сўзлар «Апелляция кенгаши раисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 31-бандда «раислик қилувчи» деган сўзлар «Апелляция кенгаши раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 35-бандда «раислик қилувчи» деган сўзлар «Апелляция кенгаши раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 242-модда)