关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 金融 无形资产 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决 按管辖区浏览

乌兹别克斯坦共和国内阁部长会议关于加强乌兹别克斯坦共和国版权管理机构职能的决议, 乌兹别克斯坦

返回
被取代文本 
详情 详情 版本年份 2004 日期 议定: 2004年6月16日 文本类型 实施规则/实施细则 主题 版权与相关权利(邻接权), 知识产权监管机构

可用资料

主要文本 相关文本
主要文本 主要文本 乌兹别克 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 286-сон 16.06.2004 й «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган'        
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июндаги 286-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган'

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

16.06.2004 й.

N 286

ЎЗБЕКИСТОН МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ РЕСПУБЛИКА

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош
ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан
ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;
муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро
ҳамкорликни ривожлантириш.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 10 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги бош директорига, зарурат бўлганда, агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг "Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлимини Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги (агентлиги)га айлантириш тўғрисида" 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992
йил 30 январдаги 38-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил
13 августдаги 413-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июндаги

286-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги аппарати ТУЗИЛМАСИ

Бош директор

Бош директор ўринбосари Ҳуқуқий масалалар ва ташқи алоқалар бўлими
2 киши
Муаллифларни рўйхатдан
ўтказиш бўлими
2 киши Кадрлар бўйича инспектор
Молия бўлими
3 киши
Инспекторлар
4 киши
1 киши
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги ходимларининг чекланган умумий сони - 17 киши, шу жумладан: бошқарув ходимлари - 10 киши;
ишлаб чиқариш ходимлари (инспекторлар) - 4 киши;
ёрдамчи ходимлар - 3 киши.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 275-модда. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",
2004 й., N 6, 58-модда.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июндаги

286-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
4. Агентликнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек Агентлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида ижодий уюшмалар жамғармаларига маблағлар йиғишда Агентлик томонидан олинадиган воситачилик ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Харажатлар даромадлардан ошиб кетган тақдирда тафовут давлат бюджети ҳисобига қопланади.
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан
ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;
муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро
ҳамкорликни ривожлантириш.
7. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
муаллифлардан, уларнинг ҳуқуқий ворисларидан ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларидан олинган ваколатлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар
билан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузади;
тузилган шартномалар асосида муаллифлик пулини тўплаш, тақсимлаш ва
муаллифларга, уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларига тўлашни амалга оширади;
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош
ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, ифодалайди;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ва бузилган тақдирда уларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;
Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди;
фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида белгиланган намунада гувоҳнома беради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритади;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги хорижий қонун ҳужжатларини ҳамда уларни қўлланиш тажрибасини ўрганади;
муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида битимлар ва шартномалар тузади;
муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига кўмаклашади;
халқаро ва бошқа ташкилотлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича ўтказиладиган илмий анжуманларда, симпозиумларда, конференцияларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда қатнашади;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича илмий конференциялар,
семинарлар, курслар ва бошқа тадбирлар ташкил қилади.

III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

8. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
мансабдор шахслардан зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ваколатли давлат органлари билан муаллифлик
ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги бузилишларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
муаллифлар ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир масалалар бўйича манфаатларини суд органларида ифодалаш;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича эксперт хулосалари бериш;
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-методик ва ахборот материаллари ҳамда бошқа нашрларни чоп этиш ва тарқатиш;
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари, бошқа муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош
ҳуқуқлар эгалари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланувчилар ўртасида шартномалар тузишда, тегишли ваколатларни беришда воситачилик қилиш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Агентлик ўз ваколатлари доирасида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан
қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

11. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади.
Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
12. Агентлик бош директори:
Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
13. Агентлик ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш учун жойларда ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида инспекторларга эга бўлиши мумкин.
14. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 275-модда.


立法 被以下文本取代 (1 文本) 被以下文本取代 (1 文本)
无可用数据。

WIPO Lex编号 UZ018